АсосийЖАМИЯТ

Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган икки бемор аниқланди

2020 йил 6 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга ча...

'Қорақалпоғистонда коронавирусга чалинган икки бемор аниқланди'ning rasmi

2020 йил 6 апрель соат 09:00 ҳолатига кўра Қорақалпоғистон Республикасида коронавирусга чалинган икки бемор аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Нукус шаҳрида яшаётган эркак киши ва унинг онаси «COVID-19» инфекцияга гумонланиб, Республика юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Маълум бўлишича эркак киши иш юзасидан 14 март куни Тошкент шаҳрида бўлган. Улардан тегишли таҳлиллар олиниб, Республика санитария эпидемиологик осойишталик марказининг вирусология лабораториясига ва Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-амалий текшириш институтига юборилган. 2020 йил 5 апрель санасида тунда таҳлил натижалари ушбу икки фуқарода коронавирус касаллиги бор эканлигини тасдиқлади.

Ушбу икки фуқаро вирусга гумон қилинишидан, дарҳол улар билан мулоқатда бўлган кишилар эпидемиологик текширувга олиниб, улар ҳам карантинга олинди.

Ҳозирда ушбу икки фуқаро Республика юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Уларнинг аҳволи ўртача даражада.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистон фуқаросининг Тўрткўлга тўйга келиб, коронавирус юқтиргани тўғрисидаги хабарни Қорақалпағистон автоном республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги рад этган эди. 

    Бошқа янгиликлар