АсосийJamiyat

Карантиндаги шахслар орасида коронавирус инфекцияси бор шахс аниқланса...

'Карантиндаги шахслар орасида коронавирус инфекцияси бор шахс аниқланса...'ning rasmi

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабда Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Ғайбулло Примов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантинда сақланаётган шахслар орасида коронавирус инфекцияси бор шахс аниқланса, қолган шахсларнинг карантин муддати нима бўлади?

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлиб, карантинда сақланаётган шахслар орасида коронавирус инфекцияси бор бошқа шахс аниқланса, у госпиталга олинади ҳамда қолган шахслар учун карантин муддати қайтадан бошланади.

Асос — Вазирлар Маҳкамасининг "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 23 мартдаги № 176-сон Қарори билан "Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Низом.

Бошқа янгиликлар