АсосийJamiyat

Нега ҳалигача чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаяпти?

'Нега ҳалигача чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаяпти?'ning rasmi

Бугун АОКА штабида Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Авазбек Хаджиметов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб қайтарилди.

Савол: Нега ҳалигача на Ташқи ишлар вазирлиги, на Олий таълим вазирлиги чет элда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг аҳволи ҳақида МАЪЛУМОТ БЕРМАЯПТИ?  Уларнинг ҳолидан кимдир хабар оляптими?

Жавоб: Хорижда бўлиб турган фуқароларимиз, жумладан талаба-ёшларнинг мурожаатларига ЎЗ ВАҚТИДА жавоб қайтариш, ҳозирги халқаро эпидемиологик шароитда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун чет элдаги барча элчихоналаримиз ва консуллик муассасаларимиз ҳузурида тезкор штаблар ташкил этилган. Мазкур штабларга мурожаат қилган ҳар бир фуқаромиз билан алоҳида ишланмоқда, уларга тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда, улар дуч келган масалалар, жумладан маиший муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш борасида зарур чоралар кўрилмоқда.

Ватанга қайтиш истагини билдирган хориждаги талабаримизнинг РЎЙХАТЛАРИ ШАКЛЛАНТИРИЛИБ, чартер рейсларини ташкиллаштириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишлари учун Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Республика махсус комиссияси, масъул вазирлик ва идораларига киритилди.

    Бошқа янгиликлар