АсосийJamiyat

Эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди

'Эҳтиёжманд оилаларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди'ning rasmi

Қўни-қўшнилар, беморлар ҳолидан хабар олиш азалдан халқимизга хос қадриятлардан саналади. Айниқса, бугунги синовли кунларда кам таъминланган оилалар, кексалар, ишсизлар, шунингдек, доимий ишламайдиган ва ҳар куни карантин туфайли ишлай олмаётганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тиббий ниқоб ва дори-дармон воситалари етказиб бериш давлатимизнинг диққат марказидадир.  

Олий Мажлис Сенати Раисининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, парламент юқори палатаси виртуал қабулхонаси ҳамда телефон орқали ана шундай эҳтиёжманд оилалардан мурожаатлар келмоқда.

Хусусан, Жиззах шахрида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Мусурмонова ҳозирги вақтда ишсиз, ижарада яшаб келаётгани, вояга етмаган 3 нафар фарзанди ва бир нафар ногиронлиги бўлган боласи билан қийин ахволда қолганлиги тўғрисида мурожаат йўллаган.

Бундан ташқари, Кашкадарё вилояти Чирокчи туманида яшовчи учунчи гуруҳ ногирони Р.Чоршанбиев ҳозирги кунда тўрт нафар фарзанди билан моддий томонлама қийналаётгани сабабли эхтиёжманд оилалар учун тақдим этилаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан ажратилишини сўраган.  

Янгийўл туманида яшовчи В.Амиров эса қўнғироқ орқали айни кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказилишида ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилган.  Яна бир фуқаро, фарғоналик Д.Тошматова ўз мурожаатида бир нафар фарзанди билан оғир оилавий шароитда қолгани, озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжи борлигинии маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар