АсосийЖамият

Амир Темур ҳайкалидан коронавирусни даф қилишни сўраб, "эплаган карантинда ҳам юраверади" дея қийқирган ёшлар қамалди (видео)

Куни  кеча ижтимоий тармоқларда 2 нафар ёш йигит ва бир қиз тунги пайт Тошкентнинг ма...

'Амир Темур ҳайкалидан коронавирусни даф қилишни сўраб, "эплаган карантинда ҳам юраверади" дея қийқирган ёшлар қамалди (видео)'ning rasmi

Куни  кеча ижтимоий тармоқларда 2 нафар ёш йигит ва бир қиз тунги пайт Тошкентнинг марказида жойлашган Амир Темур ҳиёбонида ўзларининг карантинга қарамасдан бемалол юрганларини намойиш қилиб видеога олгани кенг тарқалди. Унда тартиббузар ёшлар "эплаган карантинда ҳам юради" дея қийқиришгани акс этган.

Айни пайтда Олий суд Матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу қоидабузарлар  — К. Мажидова (1998 йилда Тошкент шаҳрида туғилган), У. Ҳамидов (1993 йилда Тошкент шаҳрида туғилган) ва О. Разыков (1990 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54, 183 моддаларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш) тартибида узил-кесил 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Суд давомида уларнинг қилмишлари тўла тасдиғини топган. 

Аниқланишича, юқоридаги фуқаролар 2020 йил 1 апрель куни соат тахминан 18:00 ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчасидаги Амир Темур ҳиёбонида мамлакатимизда ўрнатилган карантин талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш қоидаларни бузишган. Шунингдек, хавфсизлик ниқобини тақмаган ҳолда Амир Темур ҳайкали меъморий ёдгорлиги олдида коронавирус эпидемияси Ўзбекистондан қачон кетиши ҳақида сўраб, Амир Темур шахсига ҳурматсизлик қилиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасликда ифодаланган ҳаракатларини видеотасвирга тушириб, олинган видеолавҳани 2020 йил 6 апрель куни Интернетдаги ижтимоий тармоқга жойлаштиришган.

 

Бошқа янгиликлар