АсосийJamiyat

Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази иш бошлади

'Хайрияларни мувофиқлаштириш маркази иш бошлади'ning rasmi

Тошкент тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази иш бошлади.  

“Файзиобод” МФЙ биносида жойлашган марказ фаолияти коронавирус пандемияси вақтида кам таъминланган, иқтисодий жиҳатдан ночор оилалар ва вақтинчалик ишсиз бўлган фуқароларга хайрия сифатида озиқ-овқат маҳсулотларини беришга ихтисослашган.  

Эндиликда белгиланган тартибга кўра, ногирон, ночор, эҳтиёжманд кишиларга кўрсатиладиган хайрия ёрдамлари тумандаги ушбу марказ томонидан марказлашган тартибда амалга оширилади.  

Айни дамда марказда иш қизғин.

Шу кунгача тумандаги яшаш шароити оғир 2000 га яқин оилага озиқ-овқат, дори-дармон маҳсулотлари беғараз етказиб берилди.  

Хайрия ёрдамларини эҳтиёжманд оилаларга етказиб бериш ишлари давом этмоқда.  

Ҳомийлик хайрияларини амалга оширмоқчи бўлган тумандошларимиз +998997957443, +998974251441 рақамларига қўнғироқ қилиб ёки Хайрияларни мувофиқлаштириш марказига келиб мурожаат этган ҳолда савобли ишга ҳисса қўшишлари мумкин.

Марказ манзили: “Қизғалдоқ” ҳудуди, “Файзиобод” МФЙ биноси (мўлжал: туман Акушерлик комплекси кўчаси).

    Бошқа янгиликлар