АсосийJamiyat

Иншолар танловида иштирок этинг ва планшетга эга бўлинг

'Иншолар танловида иштирок этинг ва планшетга эга бўлинг'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун “Нима деб ўйлайсиз...? рукни остида иншолар танловини эълон қилди.  

Танловда умумтаълим мактабларнинг 6-11 синф ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. Танловда ўзбек ва рус тилларида ёзилган иншоларни юбориш мумкин.

Иншолар жорий йилнинг 20 апрелига қадар қабул қилинади!  

Танлов давомида синфлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади ва ҳар бир гуруҳ бўйича 1-2 ва 3-ўрин совриндорлари аниқланади:

- 6-7 синфлар;  

- 8-9 синфлар;  

- 10-11 синфлар.  

Танлов ғолиблари учун қуйидаги мукофотлар берилади:  

1-ўрин учун – Планшет (3 нафар биринчи ўрин);  

2-ўрин учун – Электрон китоб (3 нафар иккинчи ўрин);  

3-ўрин учун – Смарт-соат (3 нафар учинчи ўрин).

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги манбага кириб, рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдиришингиз ва иншони жўнатишингиз лозим: https://forms.gle/SWAN2DWKoAhGRWGW8.  

Иншо мавзулари ва белгиланган талаблар билан www.tdi.uz сайти ва @uztdi телеграмм канали орқали танишишингиз мумкин.

Бошқа янгиликлар