Куни кеча, Ўзбекистон бўйлаб мавсумга нисбатан совуқ ҳаво ҳукмронлик қилди. Кеча эрта тонгда Самарқанднинг Қўшработ туманида ёғишни бошлаган қор кун кечига қадар бутун Республикани эгаллаб олди. Ўзбекистонда айни пайтда эпидемик вазият сабаб салкам бир ойдан бири туну-кун хизматга бел боғлаган бир нечта касб вакиллари бор. Хусусан, Ички ишлар ходимларининг касбий маъсулияти эса ҳар қачонгиданда юксакроқ аҳамият касб этмоқда. Ўтган 24 соат давомида уларнинг машаққатли фаолиятларига яна бир бор гувоҳ бўлдик. Ҳамма иссиқ ўрнида оила даврасида ўтирган бир пайтда улар биз ва сизнинг хавфсизлигимиз ва юртимиз тинчлиги йўлида ёмон об-ҳаво шароитига қарамай ўз хизматида ва ўз постида бўлди.
Тошкент шаҳрига ҳам баҳор келганига қарамасдан қор ёғиб, атрофни оқ ранга буркади. Ҳаво ҳарорати паст, қор тинимсиз ёғиб турган вақтда ҳам карантин ҳамда бошқа постларда хизмат ўтаётган ходимлар фуқаролар хавфсизлиги учун янада кучайтирилган тартибда хизмат олиб боришди.




Қашқадарё вилоятида ҳам улар — ҳарбийлар, Миллий гвардия ва Ички ишлар ходимлари сизу-бизнинг осойишталигимиз учун туну кун хизматда бўлишмоқда.




Жиззах вилояти ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг довон қисмида ҳам ЙПХ ходимлари чора-тадбирлар билан шай бўлишди.


"Сиз учун хизматдамиз...... Саломатлигингизни биз учун асранг..." дея фаолият олиб боришди тунда Самарқанд вилояти Ички ишлар ходимлари.






Қамчиқ давонида ҳам карантин шароитида аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини ўз вақтида етказиб бераётган юк машиналари қатнови учун йўллар қордан тозаланди.


Ўтган бир сутка давомида кучли қорга қарамай кўчаларда хавфсизликни таъминлаб хизмат олиб борган, карантин қоидаларини кучайтирилган тартибда назорат қилишдан чекинмаётган Ички ишлар органлари ва бошқа хизматдаги ходимларга ташаккурлар деймиз. Илоҳим соғ-саломат бўлинглар.






