Ижтимоий тармоқларда айни карантин пайтида пенсия олиш билан боғлиқ бир қатор савол ва мурожаатлар келиб тушмоқда. Жумладан Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи фуқаро касалманд отаси ўзи билан яшаши, аммо у Бухоро шаҳрида рўйхатда турганлиги сабабли пенсия пулларини олиш муаммо бўлаётгани ҳақида ёзган. Ушбу мурожаат бўйича Халқ банки қуйидагиларни маълум қилди.
"Агарда пенсионер вақтинчалик бошқа ҳудудда ёки яшаш жойини ўзгартирган бўлса, Амалдаги тартибга асосан (АВ рўйхат 2018 йил 14 мартдаги 2980-сон) тўланмайди. Лекин, пенсионер яшаш жойини ўзгартирган бўлса, биринчи навбатда ҳудуддаги пенсия бўлимларига бориб хабардор қилиниши керак ва тўлов қайдномасига тегишли ўзгартириш киритиши лозим.
АТ Халқ банки ҳозирги карантин даврида бу маласалани тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича қўйидагиларни таклиф этади:
1) АТ Халқ банки филиалидан пластик карта очиш, бунда тегишли ҳужжатлар расмийлаштириш;
2) Ўша ҳудудда яшовчи яқин қариндоши ёки танишига пенсия ва нафақа пулларини олиш учун расмийлаштирилган ишончнома (пенсия ва нафақа олувчининг доимий рўйхатдан ўтган яшаш жойининг маҳалла раислари томонидан тасдиқланган)бериш орқали амалга ошириш мумкин бўлади.
Шунингдек, карантин даврида боқувчисини йўқотганлар боқувчисини йўқотганлик учун тайинланадиган нафақа пулларини расмийлаштириш қандай амалга оширилиши бўйича ҳам савол йўллашган.
Бугунги кунда аҳолига пенсия ва нафақа пулларини етказиб бериш Халқ банки томонидан амалга оширилади. Пенсия ва нафақа пуллари эса пенсия жамғармаси томонидан расмийлаштирилади. Сиз пенсия ёки нафақа пулларини расмийлаштириш учун туман ёки шаҳар пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қиласиз." деб ёзади Банк Ахборот хизмати.