АсосийJamiyat

Ғузор туман ҳокими соғлигидаги муаммо сабабли ишдан кетди. Янги раҳбарга эса оқ фотиҳа берилди

'Ғузор туман ҳокими соғлигидаги муаммо сабабли ишдан кетди. Янги раҳбарга эса оқ фотиҳа берилди'ning rasmi

Халқ  депутатлари Ғузор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Ҳозирга қадар туман ҳокими лавозимида ишлаб келган Бабақулов Саъдулла Абдуллаевич соғлигидаги сурункали муаммолар сабабли ўз аризасига асосан, вазифасидан озод этилди.

Ғузор тумани прокурори лавозимида ишлаб келган Суюнов Бекзод Олимович туман ҳокими вазифасини бажарувчи этиб депутатлар томонидан тасдиқланди.Сессияда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди. 

Ғузорнинг янги ҳокимига оқ фотиҳа берилди. Бугундан Ғузор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган Суюнов Бекзод Олимовични бошланажак фаолиятига ривожлар тиланиб, шунингдек, халқимиз бошига тушган балолардан тез кунларда фориғ бўлишини сўраб дуолар қилинди.

    Бошқа янгиликлар