1

Хушхабар: Яна 19 нафар бемор соғайди

ЖАМИЯТ 12.04.2020, 17:54
Теглар: коронавирус Ўзбекистон
Хушхабар: Яна 19 нафар бемор соғайди

Коронавирус пандемияси туфайли дунё мамлакатлари бошига тушган синов юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Шундай вазиятда аҳолининг қийинчиликларни бирдамлик билан енгишга ҳаракат қилишаётгани эътиборга молик. Айниқса, ушбу инфекция тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Бунда тиббиёт ходимлари матонати ва фидойилиги алоҳида эътиборга молик.

Уларнинг коронавирус инфекциясига чалинган беморларимиз соғайиб кетишлари йўлидаги мислсиз ғайрати туфайли яна 19 нафар бемор дарддан бутунлай фориғ бўлишди. Тузалганлар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатишди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Дарҳақиқат, қаҳрамон шифокорларимизнинг билими ва тажрибаси туфайли коронавирус инфекциясига чалинганлар орасида ўлим кўрсаткичларининг минимал даражада бўлиши ва аксинча, соғайганларнинг максимал даражада бўлишига эришилмоқда. Натижада, айни пайтда соғайганлар 61 нафарга етди. 

Бу каби самарали натижаларга эришишда, аввал хабар қилганимиздек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, шунингдек, Германия, Жанубий Корея, Хитой, Япония каби қатор давлатларнинг нуфузли мутахассислари тавсияларидан фойдаланилаётгани, бундан ташқари, юртимизнинг пульмонолог, кардиолог, терапевт, эндокринолог каби етук мутахассислари билан телемулоқот ўрнатилиб, зарур тавсияларни олишаётгани, уларни бир жамоа бўлиб фаолият кўрсатишаётганлиги ана шундай ижобий ютуқларни қўлга киритишда муҳим омил бўлмоқда. Қувонарли жиҳати, шифокорларимиз маҳорат ва фидойилиги коронавирус инфекциясини самарали даволаш мумкинлигини исботламоқда.

Ҳар гал дарддан фориғ бўлаётган инсонлар қувончи эса қаҳрамон тиббиёт ходимларига куч-ғайрат, иштиёқ бағишламоқда. Энг муҳими, ушбу хушхабарлар дунёни таҳлика солаётган коронавирус инфексияси билан самарали курашиш мумкинлиги, ҳатто ғолиб бўлиш имкони борилигини кўрсатмоқда. Бунда эса ҳал қилувчи зарбани бериш, шубҳасиз, тиббиёт ходимларини зиммасидаги улкан масъулиятдир. Қаҳрамонларимиз эса ушбу вазифани шараф билан уддалашмоқда, деб бемалол айтишимиз мумкин.

Шарҳлар

23-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 65 минг нафарга яқинлашмоқда

24.10.2020, 00:08

2020 йил 23 октябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 811 (+87) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг:19 нафари Тошкент шаҳрида, 68...
22-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафардан ошди

22.10.2020, 23:42

2020 йил 22 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 518 (+79) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг: 14 нафари Тошкент шаҳрида,  65...
20-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар сони 64 минг нафарга яқинлашмоқда

20.10.2020, 23:57

2020 йил 20 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 912 (+81) нафарни ташкил этмоқда.Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари Тошкент шаҳрида, 71...
17-октябрь. Юртимизда коронавирус қайд этилганлар 63 минг нафарга яқинлашмоқда

18.10.2020, 02:42

2020 йил 17 октябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 62 995 (+82) нафарни ташкил этмоқдаЯнги касалланиш ҳолатларининг:24 нафари Тошкент шаҳрида,54...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1