1

Бу йил 630 мингга яқин бола 1-синфга боради

ЖАМИЯТ 30.04.2015, 15:18
Бу йил 630 мингга яқин бола 1-синфга боради

Бугун Миллий матбуот марказида Халқ таълими вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикасида бошланғич таълим сифатини оширишнинг долзарб вазифалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов, вазирликнинг мутасадди бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда оммавий ахборот воситалари одимлари иштирок этади.

Тадбирда бошланғич таълим сифатини оширишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидландики, бугун Республикамиздаги 9698 умумтаълим мактабларининг 9566 тасида бошланғич таълим олиб борилади. Бугунги кунда бошланғич таълим мавжуд бўлган мактабларда жами 1-4- синфлар сони 83 181тани, жами бошланғич синф ўқувчилари сони 2,2 млн. нафарни ташкил этмоқда. Уларда қарийб 112 минг нафари бошланғич синф ўқитувчилари таълим тарбия бермоқда. Маълумотларига кўра, бу йил 630 мингга яқин бола биринчи синфга қадам қўяди.

2015-2016 ўқув йилига 1-4-синфлар учун жами 227 номда 15 миллиондан ортиқ нусха дарсликлар нашр этилади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1