2020 йил 13 апрель соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 934 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар қилди ССВ.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 13 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 896 нафарни ташкил қилган эди.
Ҳозирга қадар коронавирус оқибатида 4 киши вафот этган, шунингдек, беморларнинг 85 нафари бутунлай соғайган.






