АсосийЖАМИЯТ

Қисқа вақт ичида ИИВга зўравонликка учраган аёллардан 203 та мурожаат келиб тушди

16 мартдан 9 апрель кунига қадар ИИВ телефонларига тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларда...

'Қисқа вақт ичида ИИВга зўравонликка учраган аёллардан 203 та мурожаат келиб тушди'ning rasmi

16 мартдан 9 апрель кунига қадар ИИВ телефонларига тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллардан 203 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси хабарида маълум қилинди.  

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган ахборотга кўра, 16 мартдан 9 апрель кунига қадар вазирликка тазйиқ ва зўравонликка учраган аёллардан 203 та мурожаат келиб тушган.  

Шундан 180 та ҳолатда “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ, хотин-қизларга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилган. 

23 та ҳолатда эса ички ишлар органлари ходимлари томонидан маҳалла фаоллари ва тегишли тузилмалар вакиллари билан биргаликда олиб борилган тушунтириш ишлари туфайли оила аъзолари яраштирилган.

Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан ушбу йўналишда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА), Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази билан биргаликда ишонч рақамлари (Ҳуқуқшунос: +99897 137 26 26; Руҳшунос: +998 97 137 27 27; Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24) ишга туширилгани ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.

Бошқа янгиликлар