my5
all

Андижонда ниқобсиз юрган эркак инспекторларнинг олдида тиғ билан ўзини кесиб ташлади (Видео)

ЖИНОЯТ 15.04.2020, 12:38
Теглар: Видео
2280
Андижонда ниқобсиз юрган эркак инспекторларнинг олдида тиғ билан ўзини кесиб ташлади (Видео)

Андижонда кўчада маст ҳолда, камига ниқобсиз юрган эркак инспекторларнинг олдида тиғ билан ўзини кесиб ташлади. Унинг нега бундай қилгани номаълум… 

Профилактика инспекторининг хизмат хонасида ўзига-ўзи ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган бу фуқаронинг ишини инспекторлар ҳам тушунишмади. Аслида Бахтиёр Саидов ўғирликда гумон қилиниб, Андижон шаҳар Ҳамкорлик фуқаролар йиғини биносида жойлашган профилактика инспекторининг хизмат хонасига чақирилган эди. Маст ҳолда келган гумонланувчи юқоридаги хатти-ҳаракатни амалга оширди. 

Бахтиёр Саидов ўзига тан жароҳати етказиш билан бирга фуқаролар осойишталигини ҳам бузди, яна бир қоидабузарлиги эса карантин қоидаларига амал қилмаганидир. Унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Андижон шаҳар маъмурий судида кўриб чиқилди, Бахтиёр Саидовга жарима солинди ва 15 суткалик қамоқ жазоси берилди. Бу ҳақда Sevimli телеканалининг Zamon кўрсатувида видеолавҳа намойиш этилди.

Шарҳлар

ССВ: Эртага ўзимиз ёки яқинларимизнинг ҳам коронавирусга чалинмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди (Видео)

06.07.2020, 14:41

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, коронавирус инфекциясининг дунё мамлакатлари аҳолиси орасида тарқалиши янада шиддатли тус олмоқда.Жумладан, бизга қўшни мамлакатларда ҳам сўнгги кунларда аҳоли орасида касаллик...
“Коронавирусдан вафот этган беморнинг мурдаси 15 соат шифохонанинг ичида турди”. Ғузорда карантинга ёпилган шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида вазият ёмонлиги айтилмоқда (Видео)

02.07.2020, 15:01

Ғузор туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ва жонлантириш бўлимида ишловчи бир гуруҳ тиббиёт ходимлари томонидан «Nasafnews»га мурожаат келиб тушган. Видеомурожаат йўллаган тиббиёт...
Тошкент шаҳридаги ошхоналардан бирида ёнғин чиқди (Видео)

02.07.2020, 12:54

Бугун, 2 июль куни соат 9:16 да Учтепа тумани, “Кўкча дарвоза” МФЙ ҳудудида жойлашган “Олмос жўжа” МЧЖ га қарашли ошхонада ёнғин келиб чиқди. Ёнғин натижасида ошхонанинг...
Пойтахтимиздаги такси хизматига электромобиллар кириб келиши кутилмоқда (Видео)

01.07.2020, 14:15

Пойтахтдамиздаги  такси хизматига электромобиллар кириб келиши кутилмоқда. Бунинг учун 500 та электр токидан қувват олиб ҳаракатланувчи автомобиллар харид қилинади. Экологик тоза ва ҳамёнбоп транспорт воситаси бир...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42