АсосийДУНË

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 2 158 033 нафарни ташкил этмоқда. Вафот этганлар сони эса...

Хопкинс университети бугун, 17 апрель санасига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар...

'Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 2 158 033 нафарни ташкил этмоқда. Вафот этганлар сони эса...'ning rasmi

Хопкинс университети бугун, 17 апрель санасига кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар, 2 158 033 нафар, вафот этганлар 144 221 нафарни ташкил этаётгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда  Халқаро ва Жаҳон сиёсати, ижтимоий-иқтисодий хабарлар ва таҳлил канали ёзмоқда. 

Қуйида энг кўп (касалланганлар/вафот этганлар) ҳолатлар кузатилган давлатлар келтирилмоқда:

  • АҚШ - 670 353 / 33 268;
  • Испания - 184 948 / 19 315;
  • Италия - 168 941 / 22 170;
  • Франция -  147 091 / 17 941;
  • Германия - 137 698 /4 052;
  • Буюк Британия - 104 146 / 13 759;
  •  Хитой - 83 428 / 3 346;
  • Эрон - 77 995 / 4 869;
  •  Туркия - 74 193 / 1 643;
  • Бельгия - 34 809 / 4 857;

 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтга қадар  Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1349 нафарни ташкил қилмоқда. 

Ҳозирга қадар коронавирус оқибатида 4 киши вафот этган, шунингдек,  беморларнинг 129 нафари соғайди. 

Шунингек, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволи ҳақида маълумот берган эди. Унга кўра, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида даволанаётган 100 беморнинг 26 нафарида пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 4 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи нисбатан оғир ва яна 1 нафарининг аҳволи ўта оғир. Эпидемиология-микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтида даволанаётган 101 бемордан 2 нафарининг аҳволи оғир, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанаётган 124 бемордан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти. 

 

    Бошқа янгиликлар