Хабарингиз бор, Халқ банки пенсионерлар учун банкоматлардан пул ечишда комиссия тўлови олинмаслигини айтган эди. Фуқарлар бу борада бошқа банклар ҳам пенсионерлардан комиссия тўловини ундирмасликни йўлга қўши билан қизиқишмоқда. Кўпчилик пенсионерлар айнан шунинг учун ҳам пластик картага ўтишни истамаяптётганлигини билдиришган.
Марказий банк Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 62-моддасига кўра, банк операцияларига оид воситачилик ҳақи миқдори банк томонидан мустақил белгиланишини айтмоқда.
Қайд этилишича, Республика махсус комиссияси тавсияларидан келиб чиқиб, мамлакатда пенсия тўловларини устувор равишда банк карталари орқали тўлаш тизимига ўтказилиши муносабати билан:
🔹Халқ банки ходимлари томонидан навбатдаги пенсия тўловларини тарқатиш жараёнида карта эгасининг хоҳишига кўра, картадаги маблағлар тўлов терминаллари орқали нақдлаштириб берилиши мумкин;
🔹ҳозирги кунда 1000 дан ортиқ Халқ банкининг банкоматлари орқали пенсионерларнинг банк карталаридан нақд пул олишда ҳеч қандай воситачилик ҳақи ундирилмайди;
🔹Халқ банки томонидан босқичма-босқич барча маҳалла фуқаролар йиғинлари бинолари олдида банкоматларни жойлаштириш ишлари тизимли равишда ташкил этилади.
Бундан ташқари, Халқ банки банкоматларидан маблағларни нақдлаштиришни бепул амалга ошириш мумкин бўлса-да, саломатлик нуқтаи назаридан, айниқса, бугунги карантин шароитида тўловларни банк карталари орқали амалга ошириш тавсия этилади.
Шу ўринда, нақд пулсиз тўловларни амалга ошириш учун республиканинг барча ҳудудларида тегишли тўлов инфратузилмаси мавжудлиги қайд этилмоқда, Марказий банк хабарида