АсосийЖАМИЯТ

Андижондан хушхабар: Яна олти нафар бемор тўлиқ соғайди

Тиббиёт ходимлари дунё бўйлаб коронавирус пандемиясига қарши мардонавор курашаётганликлари...

'Андижондан хушхабар: Яна олти нафар бемор тўлиқ соғайди'ning rasmi

Тиббиёт ходимлари дунё бўйлаб коронавирус пандемиясига қарши мардонавор курашаётганликларига барчамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Ютимизда ҳам коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Ушбу жараёнда, айниқса, тиббиёт ходимларининг фидойилиги таҳсинга лойиқ.

Жумладан, Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигиСоғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими. хабар берди.

Тузалганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Беморларнинг 2 нафари эркак, 4 нафари аёллардир. Улардан 4 нафари Андижон шаҳридан, 2 нафари эса Андижон туманидан. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда. Эътиборли томони, вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар 4 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 10 нафарни ташкил қилмоқда.

Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонаси шифокорлари томонидан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалари туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Шундай қилиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 146 нафарга етди.

17 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1380 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирга қадар коронавирус оқибатида 4 киши вафот этган.

    Бошқа янгиликлар