АсосийJamiyat

Маҳкумларнинг жазо муддати тугаса карантин сабаб озодликка чиқариш кечиктириладими?

'Маҳкумларнинг жазо муддати тугаса карантин сабаб озодликка чиқариш кечиктириладими?'ning rasmi

Бугун 19 апрелда АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Маҳбусларнинг жазони ўташ муддати тугаса, карантин сабаб озодликка чиқариш кечиктириладими?

Жавоб: Биринчидан улар маҳбус эмас, маҳкум дейилади. Озодликка чиқариш кечиктирилмайди.

Суднинг қарори асосида, жазо муддатини ўтаб бўлган маҳкумни озод этишдан олдин, тиббиёт ходимининг тегишли тиббий кўригидан ўтказиб, зарурий тиббий санитар анжомлар билан таъминлангач, унга озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилади.

Шундан сўнг, уни доимий яшаш манзилига етиб бориши учун зарурий пул маблағи билан таъминланади.

Ушбу шахснинг яшаш жойи бўйича хизмат кўрсатувчи пробация хизмати ходимларига бу ҳақда хабар берилади.

Бошқа янгиликлар