Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан:
* жойларда кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар каби ноозиқ-овқат буюмлар савдоси сайёр шаклда ташкил этилади;
* стратегик муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари (объектлар)нинг фаолият юритишига рухсат берилади;
* уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг шахсий автотранспорт воситаларига махсус рухсатномалар расмийлаштирилади;
* етказиб бериш хизматини кўрсатувчи йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон”, тиббий қўлқоп ва маскаларда фаолият олиб боради ва бошқалар.
Аввалроқ, Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ Ўзбекистонда карантин муддати 10 майга қадар қилиб белгиланган эди.