1

Фарғонада бақир-чақир қилиб, ИИБга бўйсунмаган фуқаро 15 кунга қамалди

ЖИНОЯТ 20.04.2020, 16:46
Фарғонада бақир-чақир қилиб, ИИБга бўйсунмаган фуқаро 15 кунга қамалди

Ўзбекистон туман маъмурий суди раиси Авазбек Раҳимовнинг маълум қилишича, Фурқат туманида истиқомат қилувчи Б.Й. 13 апрель куни соат 14-00 ларда, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузган. 

Яъни туман Ингичка МФЙ ҳудудида жойлашган назорат постида бақир чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини ҳамда жамоат тартибини бузиб, туман ИИБ профилактика инспекторининг безорилик хатти-ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармасдан, майда безорилик қилган.

Ҳуқуқбузар Б.Й.нинг юқоридаги ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари Ўзбекистон туман маъмурий суди томонидан 14 апрель куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.  Ҳуқуқбузар Б.Й. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 54-моддаси 2-қисми, 183-моддаси ва 194-моддасининг 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 34-моддаси тартибида унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Азиз ҳамюртлар, зарурият бўлмаса уйдан чиқманг уйда қолинг. Карантин қоидаларига қатъий риоя қилинг! Бу билан Сиз ўзингизни, фарзандларингизни, яқинларингизни ва бутун Ўзбекистон халқини асраган ва коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишга жуда катта ҳисса қўшган бўласиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1