Фарғонада Бюро органлари ходимлари кўчама-кўча юриб аҳолидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун тўловларини тўлашни талаб қилаётганликлари йўқ, аксинча жойларда коммунал тўловларни тўлаш тугул, кунлик озиқ-овқати масаласини ҳал қила олмаётган муҳтож оилаларни аниқлаб уларга моддий ва маънавий кўмак бериш йўлини тутмоқдалар.
Хусусан, Бюронинг Фарғона вилояти органлари томонидан ўтган даврда 483 та муҳтож оилаларнинг 99 млн. 409,1 минг сўмлик моддий масалалари ҳал этилган бўлиб, шундан 152 та оиланинг 37 млн. 355 минг сўмлик электр, 103 та оиланинг 27 млн. 474,1 минг сўмлик, 82 та оиланинг 8 млн. 187 минг сўмлик маиший чиқиндидан бўлган қарзлари ҳомийлик асосида бартараф этилган бўлса, 146 та оилага 26 млн. 393 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган.
Масалан, шу кунларда Ўзбекистон туманида 7 та муҳтож оилалар томонидан фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ учун 1 млн. 245,0 минг сўмлик қарздорликни тўлай олмаётганликлари аниқланди. Ушбу қарзлар нафақат ҳомийлик ёрдамида бартараф этилди, балки ушбу эҳтиёжманд оилаларга бўлим томонидан умумий қиймати 2 млн. сўмлик махсус озиқ-овқат маҳсулотлари беминнат етказиб берилди.
Шунингдек, Бешариқ, Бувайда туманларида ҳам ана шундай оилалар аниқланиб, уларга беминнат ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирги синовли кунларда дуога очилган қўллар оғир кунларда тез кунларда ортда қолиб, ёруғ кунларга етиб олишимизга хизмат қилади, дейилса муболаға бўлмас.
Карантинли кунларда Фарғонада МИБ ходимлари томонидан бундай хайрли тадбирлар бир кун ҳам тўхтамайди.