АсосийJamiyat

Бухоро ва Хоразмда 19 нафар бемор даволаниб, реабилитацияга кузатилди

'Бухоро ва Хоразмда 19 нафар бемор даволаниб, реабилитацияга кузатилди'ning rasmi

Бухоро ва Хоразмда 19 нафар бемор даволаниб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Сўнгги кунларда коронавирус инфекциясига чалинаётганлар сони сезиларли даражада пасайиб бораётгани, шунингдек, тузалаётган беморларнинг сони эса ўсиб бораётгани барчамизни қувонтириши табиий. Бунинг замирида эса юртимизда коронавирус инфекцияси аниқлангандан то ҳозирги кунгача фидойилик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг алоҳида ўрни бор.

Матонат билан коронавирус инфекциясига қарши курашаётган тиббиёт ходимларининг навбатдаги ғалабаси: Бухоро вилоятидан яна 15 нафар, Хоразм вилоятидан эса 4 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Бухорода шифо топганларнинг 7 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан  чартер рейслар орқали вилоятга олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. Улардан 11 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 3 нафари Бухоро ва 2 нафари Сурхондарё вилоятидан бўлса,  Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 68 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 83  нафарга етди.  

Хоразм вилоятида эса тузалганларнинг барчаси Россиядан чартер рейс билан келишган, коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.  Улардан 3 нафари аёл, 1 нафари эркак бўлиб, 2 нафари Бухоро вилоятидан, Самарқанд ва Андижон вилоятларидан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 45 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 27 ёшда.

Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 10 нафар бемор буткул соғайди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 293 нафарни ташкил этмоқда.

Бошқа янгиликлар