Республика махсус комиссиясининг тавсиясига асосан Андижон шаҳридаги “Моҳигул шифо” МЧЖ.да 14 кунлик тиббий кузатувда бўлган турган 50 нафар фуқарода касаллик аломатлари кузатилмади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Жорий йилнинг 20 апрель куни беморларни чуқурлаштирилган махсус тестдан ўтказилганда вирус аломатлари аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1657 нафарни ташкил қилмоқда.
Мамлакатимиз бўйлаб ҳозирга қадар коронавирус инфекциясидан жами 357 нафар бемор тўлиқ соғайди. Шунингдек, вафот этганлар сони 6 нафарга етди.






