1

Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонга яна 5 млн доллар ажратди. Яна бир нечта халқаро ташкилотлар ҳам...

ЖАМИЯТ 23.04.2020, 17:01
Миллиардер Алишер Усмонов Ўзбекистонга  яна 5 млн доллар ажратди. Яна бир нечта халқаро ташкилотлар ҳам...

Миллиардер Алишер Усмонов пандемия даврида Ўзбекистонга 20 миллион доллар хайрия қилганди. У яна 5 миллион доллар ажратган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров 23 апрель куни ташкил этилган Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида келиб тушаётган йирик хайриялар бўйича маълумот берди.

«Бизга 600 миллиард сўмлик хайрия маблағлари келиб тушди. Хусусан, Алишер Усмонов 20 миллион доллар ажратди, бугун эса унинг номидан яна 5 миллион доллар келиб тушади. Ушбу маблағлар Зангиота туманида қурилаётган шифохонани жиҳозлаш учун сарфланади. Бундан ташқари, UzTex 1 миллион доллар ажратган, Навоийдаги «Бахт текстил» корхонаси 500 минг доллар, Туркиядаги «Tashkent Trade Centre» 200 минг доллар хайрия қилган», дейди у.

 

Қўчқоровнинг айтишича, Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига ўтказилган пуллар 71 миллиард сўмдан ошди.

"Халқаро валюта жамғармаси ўзи аслида, ҳукуматларга кредит бермайди, ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб улар ҳам  375 млн доллар беришига келишиб олдик. Ундан ташқари Жаҳон банки 750 млн доллар, Осиё банки 500 млн доллар ва ҳоказо. Мана шу маблағларнинг асосий қисми ҳали етиб келгани йўқ, лекин Ўзбекистон давлати ўзининг етарли молиявий куч-қудратига эга", — бош вазир ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров.

 

Инқирозга қарши кураш жамғармасига давлат бюджети, ҳомийлик маблағлари, халқаро молия институтлари грантлари ва кредитлари ҳисобидан 3,5 трлн сўм келиб тушган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1