Бугун, 24 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1778 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилган эди.
Кеча, 23 апрелда 111 киши тўла соғайиб, реабилитацияга ўтказилди, жами тузалганлар 563 нафарга етди. Шундан 300 нафари охирги уч кунга тўғри келади.
Шунингдек, ҳозиргача ушбу касалликдан вафот этганлар 7 нафар бўлди ва яна Тошкентда 3 нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлиги маълум қилинди.






