АсосийJamiyat

Халқ банки: Ходимлар иш вақтидан ташқари ишга жалб этилмаган

'Халқ банки: Ходимлар иш вақтидан ташқари ишга жалб этилмаган'ning rasmi

Халқ банкининг Қарши филиали амалиёт бўлими ходимлари 24 апрель куни соат 20:00 дан кейин ишга чақирилмаган. Шунингдек, сайёр касса ходимлари банкнинг махсус автомашиналарида 18:00 дан сўнг уйларига етказилган. Бу ҳақда банк матбуот хизмати маълум қилди.

Банк ушбуларни маълум қилишда бўлимга ўрнатилган видео камераларнинг 24 апрель кунидаги ёзувларини ўрганган, ходимлар билан суҳбат ўтказган.

"Вилоят ҳокимининг махсус хатига асосан уруш фахрийларига озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш учун амалиёт бўлимининг бир дона  транспорт воситаси бир кунга жалб этилган, холос.  

Бугунги короновирус пандимияси муносабати билан карантин эълон қилинганлиги сабаб Халқ банкининг барча филиалларида ходимларнинг ишга келиб кетиши Бош банк томонидан доимий назоратга олинган" дейилади хабарда.

Аввалроқ “Банкир кундалиги” телеграм каналида Халқ банкининг Қарши филиалида сайёр касса ходимлари соат 20:00 дан кейин ишга чақирилгани, кеч қолган пайтда ходимларни уйларига банк машинаси ҳар доим ҳам олиб бормаслиги, карантин вақтида узоқдан ишга қатнаш қийинлиги ҳақидаги мурожаат эълон қилинганди.

    Бошқа янгиликлар