АсосийДУНË

Шимолий Корея президенти Ким Чен Иннинг вафот этгани инкор этилди

Аввалроқ, АҚШнинг "New York Post" нашри Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин операцияни кўт...

'Шимолий Корея президенти Ким Чен Иннинг вафот этгани инкор этилди'ning rasmi

Аввалроқ, АҚШнинг "New York Post" нашри Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин операцияни кўтаролмай вафот этгани ҳақида ёзгани хабар берилган эди. Бироқ айни пайтда Шимолий Корея етакчисининг вафот этгани инкор этилмоқда. Бу ҳақда Корея дўстлик ассоциацияси директори Алехандро Као твиттердаги саҳифаси орқали маълум қилди.

«Расман: Бизнинг маршал Ким Чен Иннинг соғлиғи ёмон экани ҳақидаги хабар нотўғри ва ёмон мақсадни кўзлаб тарқатилган. Хавотир олганингиз учун раҳмат, аммо журналистлардан маълумот манбасини текширишни ва сенсацияга ўч бўлмасликни сўраб қолардим», деб ёзган Алехандро Као ўз постида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Хитой ҳукумати соғлиғида муаммо бўлиши мумкин бўлган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни тиббий кўрикдан ўтказиш учун Пхеньянга тиббиёт мутахассислари бўлган махсус делегация юборгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар