АсосийJamiyat

Қашқадарёда инспекторни машинасида судраб кетган ҳайдовчи 15 сутка қамалди

'Қашқадарёда инспекторни машинасида судраб кетган ҳайдовчи 15 сутка қамалди'ning rasmi

22 апрель куни соат 11:00 лар атрофида Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳар, «Дўстлик» маҳалласи ҳудудида ҳайдовчи М.С. “Матиз”да таксичилик билан шуғулланганлиги аниқланган. Ушбу маҳаллада хизмат вазифасини бажариб турган профилактика инспектори Ж.Турдиевга ҳужжатларини тақдим қилмасдан уни ўз автомашинасида ён эшиги очиқ ҳолда 50 метр масофагача судраб кетган. 

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг маълумотига кўра, Ж.Турдиев шаҳар ИИБ бошлиғи номига билдирги орқали мурожаат қилиб, ҳайдовчи М.С. хатти-ҳаракати юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳайдовчи М.С. карантин қоидаларига амал қилмай, хизмат вазифасини бажараётган Ички ишлар органи ходимига қўпол муносабатда бўлган. Бу ҳам етмагандек, ундан ҳужжатларни сўраган Ж.Турдиевни машина эшикларини ёпмай судраб қочиб кетишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 апрель куни Шаҳрисабз шаҳар Маъмурий суди томонидан 1987 й.т. М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли моддаларига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

 

    Бошқа янгиликлар