АсосийJamiyat

МИБ карантин даврида яна бир оилани яраштирди.

'МИБ карантин даврида яна бир оилани яраштирди.'ning rasmi

Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида оилаларни янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, жамиятда аҳиллик ва ўзаро ҳурмат муҳитини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Турмушнинг мушти бўлади, дейдилар. Унинг яхши-ёмонига чидаган одам охир оқибатда бахтли, саодатли ҳаётга эришса, ҳар не ташвишдан оила аталмиш муқаддас қўрғонга дарз етказишни одат қилганлар, пировардида ёлғизлик ва юзи шувутлик билан юзма-юз бўладилар.

Битта ажрим, жамиятда битта кемтикликни юзага келтиради дегани. Оила парчаланишидан биринчи навбатда болалар жабр кўради. Чунки улар яхши ўқиб, билим олиши, ўзи қизиққан соҳада машғул бўлиши, умуман ҳаёт кечириши учун моддий таъминот керак. Ота-онанинг ажрашиши эса ана шу таъминотни йўққа чиқаради.  

Хусусан, Карантин даври бўлсада, бюронинг Конимех туман бўлими иш юритувидаги фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят  судининг 09.01.2020 йилдаги 2-21-2005/23-сонли ижро ишига асосан Ж.З.дан А.А фойдасига ¼ қисм алимент ундириш бўйича ижро ҳужжати ижро иши юритувидан тугатилди ва мазкур оила  яраштиришга эришилди.  

 Шу билан бирга, бўлим ходимларининг саъйи-ҳакатлари билан ўтган 3 ойда шундай оилалардан 7 нафарини яраштирилди.

Энди улар биргаликда фарзандларини камолга етказиш билан шуғулланишмоқда.

    Бошқа янгиликлар