Айни дамлар том маънода халқимизни бирлаштирди. Чин инсоний хислатлар – оғир дамда бир-бирига кўмак бериш, дардига малҳам бўлиш ҳар қачонгидан кўпроқ юзага чиқмоқда. Карантин туфайли эҳтиёжманд аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш, пандемия давридаги етишмовчиликлардан беталофат чиқиш учун барча жойда бўлгани каби Қибрай туманида ҳам хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун МИБ Қибрай туман бўлимидан ҳам яхши хабар олдик. Бўлим томонидан бир неча кунда буён хомийлар ҳамкорлигида хайрия тадбири амалга оширилмоқда экан. Маълум бўлишича, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 55 та хонадонга:
- электр энергияси тўлови учун 5 млн 500 минг сўм;
- табиий газ тулови учун 5 млн 500 минг сўм,
жами 11 млн. сўм электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун тўловлар ўтказиб берилган.
МИБ Қибрай туман бўлими ходимлари тўловлар ҳақидаги хабарномаларни хонадон эгаларига топширишгандабеғараз бундай кўмакдан аҳоли миннатдор бўлди. Халқимиз урф-одатига кўра, қўллар дуога очилиб эзгу тилаклар изҳор қилинди.