Маълумки, жорий йил 27 апрелдан 28 апрелга ўтар кечаси Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида содир бўлган табиий офат аҳолининг бино-иншоотларига, қишлоқ хўжалиги экинларига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг бошқа мулкларига катта талофат етказди.
“Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раҳбари бошчилигидаги ташкилотнинг Ишчи гуруҳи ўша куниёқ Бухоро вилоятига етиб борди ва ҳудуддаги мавжуд ҳолатни жойида ўрганишга киришди. Бу ҳақда Жамият Матбуот хизмати маълум қилди.
Кўрилган чоралар натижасида халқимизнинг мол-мулки, қишлоқ хўжалиги экинлари ва бино-иншоотларига етказилган зарарларни қоплаш мақсадида (27 апрель - 1 май ҳолатига) 2 млрд.сўмга яқин суғурта товони тўлаб берилмоқда ва айтиш мумкин бу жараён изчил давом эттирилади.
Айрим ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бўлган табиий офатда суғурта компаниялари кўрилган талофатларда четда турибди, суғурта товонлари тўланмаётганлигига урғу бериб, маълумотга эга бўлмасдан бонг урибди, бу нотўғри, дейилади хабарда.






