АсосийJamiyat

Давлат хизматлари агентлиги тошқин сабаб ҳужжатсиз қолган сардобаликларга ёрдам беришга киришди

'Давлат хизматлари агентлиги тошқин сабаб ҳужжатсиз қолган сардобаликларга ёрдам беришга киришди'ning rasmi

Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳудудида содир бўлган фожиа минглаб инсонларнинг бошпанасиз, ҳужжатсиз қолишига сабаб бўлди.

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси мутахассислари томонидан ҳужжатлари йўқолган фуқаролар рўйхатини шакллантирилаётгани ҳақида хабар берилди.

Хусусан, Жиззах олимпия захиралари мактаб-интернати ётоқхонасига жойлаштирилган 239 нафар Оқолтин тумани аҳолисининг 32 нафарида туғилганлик, никоҳ қайд этилганлик гувоҳномалари, фуқаролик паспорти, кадастр ҳужжатлари йўқолганлиги аниқланган.

Уларга Давлат хизматлари марказлари томонидан экстерриториаллик тамойили асосида мазкур ҳужжатлар қайта расмийлаштириб берилади.

Сирдарё вилоятида рўй берган фалокат халқимизнинг бирдамлигини, унинг саховати, раҳм-шафқати, ёрдамга доимо тайёрлигини яққол намоён этди. Ҳодисадан талофат кўрганлар учун Жиззах шаҳар Давлат хизматлари марказида инсонпарварлик ёрдами тўпланиб, ушбу буюмлар вилоятнинг Дўстлик туманига жойлаштирилган 4 070 нафар сирдарёликларга юборилмоқда.

Кеча Арнасой, Дўстлик, Мирзачўл, Пахтакор, Ғаллаорол туманлари ва Жиззах шаҳрига жами 10 629 нафар Сирдарё вилояти фуқаролари эвакуация қилинди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бугуннинг ўзида 1 608 нафар фуқароларнинг паспорт, гувоҳнома ва бошқа ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан мониторинг ўтказилди. Шундан 292 фуқаронинг 94 нафарида паспорт, 134 нафарида туғилганлик, 64 нафарида никоҳни қайд этиш гувоҳномаси мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

 

    Бошқа янгиликлар