1

Самарқанд ва Тошкентда ҳам 14 нафар бемор дардни ортда қолдирди

ЖАМИЯТ 05.05.2020, 14:22
Теглар: коронавирус, бемор
Самарқанд ва Тошкентда ҳам 14 нафар бемор дардни ортда қолдирди

Самарқанд вилоятида 10 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 4 нафар, жами 14 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Самарқандда тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (8 нафари Тойлоқ туманидан, Самарқанд шаҳри ва Булунғур туманидан 1 нафардан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг энг каттаси 48 ёшда, энг ёши кичиги эса 16  ёшда. Вилоятда шу пайтга қадар 24 нафар бемор тузалган бўлса, эндиликда улар 34 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида соғайганларнинг 3 нафари пойтахтимиздан, 1 нафари эса Тошкент вилоятидан бўлиб, улар ҳам коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 2 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 6 ёшда. Айни пайтда Тошкент шаҳрида тузалганлар 459 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 1454 нафарни ташкил этмоқда.

Шарҳлар

Тошкентда 23 нафар бемор тузалди, улар орасида ҳомиладор аёллар бор

03.05.2020, 16:42

Тошкент тиббиёт академиясининг  кўп тармоқли клиникасидан 14 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан 7 нафар ҳамда Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасидан 2 нафар коронавирус инфекциясига чалинган...
Коронавирусдан шифо топган бемор клиника эшигига хат ёзиб қолдирди

03.04.2020, 22:58

COVID-19 инфекциясидан шифо топган Ник Браун исмли инсон ўзи даволаниб чиққан Огайо клиникасининг эшигига хат ёзиб қолдирди. Бу ҳақда The Mirror хабар берди.38 ёшли бу эркак коронавирус...
Тошкент шаҳридаги «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси билан боғлиқ аудиолар юзасидан ССВ расмий ахборот берди

22.03.2020, 18:22

Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги «Ибн Сино» номли 1-сон клиник шифохонаси билан боғлиқ аудиолар тарқалди. Унда коронавирусга чалингани тахмин қилинган бемор шифохонага жойлаштирилишига қаттиқ қаршилик...
Тестлар ҳам адашиши мумкин

22.03.2020, 18:04

Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматовнинг маълум қилишича, Хоразмдаги беморда дастлабки текширув натижалари у коронавирусга чалинганини кўрсатган ва  коронавирус беморлари рўйхатига киритилган.  Такрорий текширувда, бошқа...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1