2020 йил 5 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2204 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Бугун соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ошмаган эди.
4 май соат 23:00 коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2189 нафарни ташкил қилган эди. 15 нафар бемор қўшилди уларнинг сафига.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтгача мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 1370 нафарга етди.
9 киши вафот этди.






