АсосийJamiyat

Белгия картошкачилари касодга учради. Харидорларни кўпроқ картошка фри ейишга ундашмоқда

'Белгия картошкачилари касодга учради. Харидорларни кўпроқ картошка фри ейишга ундашмоқда'ning rasmi

Пандемия даврида Белгияда картошкани қайта ишловчи корхоналар ресторан ва тамаддихоналарнинг ёпилиши натижасида касодга учрамоқда
  
Ҳозирги вақтда мамлакатда қайта ишлаш учун  750 минг тонна картошка захираси мавжуд, аммо бутун ҳосил йўқолиш хавфи остида,  фри картошкалари сотилиши  умумий овқатланиш муассасаларининг ёпилиши туфайли пасайиб кетган.  Музлаткичли сиғимлар картошкалар билан тўлиб тошган.

Белгиялик ишбилармонлар юзага келган муаммони ҳал қилиш йўлларини изламоқда. Мамлакат картошка ишлаб чиқарувчилари уюшмаси раҳбари  Ромен Кулсга кўра,  харидорларни кўпроқ  картошка фри истеъмол қилишга чақирилган реклама тадбирларини амалга ошириш  учун турли даражадаги озиқ-овқат дўконлари билан музокара олиб боришмоқда.

    Бошқа янгиликлар