Қозоғистонда аёл Сардоба сув омборидан талофат кўрганларга эри пул яшириб қўйган курткани бериб юборди.
Хабарингиз бор Сардоба сув омбори ўпирилиши натижасида қўшни давлат ҳудудида яшовчи фуқаролар ҳам зарар кўрди. Хусусан, Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги Мақтаарал туманида яшовчилар тошқиндан талофат кўрди. Уларга ёрдам бериш мақсадида республиканинг турли ҳудудидан ёрдамлар жўнатилди.
Шундай ёрдамларнинг бирида Қозоғистонда яшовчи аёл уйидаги кийимларни, жумладан эрининг курткасини ҳам ҳудудда талофат кўрганларга ёрдам бериш мақсадида бериб юборади. Кейинчалик эрнинг хаёлига курткага 3100 доллар яширгани эсига тушиб қолади. Шунда эр-хотин дарров унинг ортидан одам юборади. Вакил куртка етиб борган манзилга бориб, холислар кўз ўнгида пулларни олиб, ортга қайтади.
Маълумот ўрнида, Қозоғистонда 2 майдан буён сув тошқини натижасида 30 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинган.