Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланган 7 нафар беморнинг аҳволи оғир

ЖАМИЯТ 10.05.2020, 11:26
Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланган 7 нафар беморнинг аҳволи оғир

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков берган маълумотга кўра,  коронавирусдан зарарланган 7 нафар беморнинг аҳволи оғирлашган.

– Ўзбекистонда айни дақиқаларга келиб, коронавирус билан 2387 фуқаро рўйхатга олинган. Касалланганларни даволашда ижобий натижалар қайд этиляпти. 9 май куни яна 71 фуқаро тўлиқ соғайган ва реабилитация марказларига ўтказилган. Айни пайтга қадар 1846 нафар, яъни 79 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда даволанаётган 531 бемордан 7 нафарининг аҳволи оғир, 5 нафарида ижобий ўзгаришлар кузатиляпти, - дейди Республика бош давлат санитария инспектори.

 

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда 42 мингдан ортиқроқ фуқаро карантинда бўлиб турибди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1