1

Наманганда тадбиркордан 5 000 АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 11.05.2020, 10:40
Наманганда тадбиркордан 5 000 АҚШ доллари талаб қилган  фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармасига якка тартибдаги тадбиркор А.Х. мурожаат қилиб, “М.” исмли шахс Наманган шаҳар, “Машад” мавзесидан тадбиркорлик фаолиятибилан шуғулланиши учун 0,3 га ер майдони олиб бериш масаласини ҳал қилиш эвазига ундан 5 000 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда. 

“М.” исмли шахс А.Х.дан  аванс тариқасида олдиндан 500 АҚШ доллари беришини сўраётганлигини билдириб тадбиркор ариза билан мурожаат қилган. 

Тадбиркорнинг ушбу мурожаатида келтирилган важларни текшириш мақсадида, Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда,  фуқаро М.Ш. ЯТТ А.Х.дан юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали юқоридаги манзилдан 0,3 га ер майдони ажратиб бериш эвазига 300 АҚШ долларива 1,9 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан М.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1