1

Андижонда фуқаронинг автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бермоқчи бўлган мансабдор ушланди

ЖИНОЯТ 11.05.2020, 11:00
Андижонда фуқаронинг автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бермоқчи бўлган мансабдор ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан фуқаро К.К.нинг мурожаатига асосан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон вилоят транспорт бошқармаси бўлими бошлиғи М.А.фуқаро К.нинг махсус рухсатномасиз аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келаётганлиги ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даркчига маълум қилган. 

Гап шундаки,  жарима майдончасига қўйилган “Нексия” русумли автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш ҳамда ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 1 млн. сўмни фуқаро М.Ш. орқали пора тариқасида олган вақтида ашёвий далил билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1