1

Бош прокурор: "Таълим соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошган"

ЖИНОЯТ 11.05.2020, 17:56
Бош прокурор: "Таълим соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар 2019 йилда 2018 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошган"

Олий Мажлис Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори прокуратура органларининг 2019 йилдаги фаолияти тўғрисида ҳисобот берди

Прокуратура органларининг фаолияти таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йилда таълим соҳасида текширилган вазирлик ва идораларнинг 93 фоизида 16,7 млрд. сўмлик молиявий қонунбузарликлар аниқланиб, бу кўрсаткич 2018 йилга нисбатан 2,5 бараварга ошган.

Шу билан бирга, қонунлар ижросига бевосита масъул идоралар томонидан зиммаларига юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилмаслиги жойларда кўплаб муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлгани аниқланган. Масалан, фуқароларнинг уйлари бузилиши муносабати билан тегишли компенсация пулларининг ўз вақтида ва тўлиқ берилмаслиги, дарахтларнинг ноқонуний кесилиши аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган. Бу борада прокурор текширишлари ва дастлабки тергов давомида жами 2,3 трлн. сўм зарарлар ундирилишига эришилган.

Бироқ иқтисодий жиноятлар бўйича тергов жараёнида жиноятни фош этиш билан бирга, етказилган зарарни ундириш, яъни ўғирланган моддий бойликларни топиб, қонуний эгасига қайтаришда камчиликлар мавжуд. Шу боис, сенаторлар томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши, айниқса, қурилиш ишларининг сифати ва талабларга жавоб бериши бўйича доимий назорат ўрнатиш зарурлиги кўрсатилди.

Қурилиш соҳасида коррупцияга оид аломатлар оқибатида рўй бераётган талофатлар, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларни бартараф этиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Прокуратура органлари бу масалаларда ўз назоратини янада кучайтириши, уларга қонунлар билан берилган ваколатлардан кенг фойдаланиши зарурлиги таъкидланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1