1

Қашқадарёда 19 ёшли йигит ичкилик таъсирида 47 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди

ЖИНОЯТ 11.05.2020, 22:06
Қашқадарёда 19 ёшли йигит ичкилик таъсирида 47 ёшли танишини уриб ўлдириб қўйди

Қашқадарё вилояти Қарши туманида 6 май куни 19 ёшли йигит 47 ёшли таниши билан спиртли ичимлик ичиб, жанжаллашган ва танишини ўлдириб қўйган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Воқеа 2020 йил 6 май куни соат 18:30 да Косон туманида содир бўлган. Туманда яшовчи фуқаро, 19 ёшли У.Д. Қарши шаҳар Ерқўрғон деҳқон бозорида аравакашлик билан шуғулланувчи таниши, Қамаши туманида яшовчи 47 ёшли А.Х. билан Қарши тумани ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бино олдида спиртли ичимлик истеъмол қилади.

Шундан сўнг, А.Х. У.Д.ни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган. У.Д. эса чап мушти билан А.Х.нинг жағ, юз ва бўйин соҳаларига бир неча марта уриб, тан жароҳатлари етказган. А.Х. оғир тан жароҳати олиши натижасида ҳодиса содир бўлган жойда вафот этган.

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Одам ўлимига олиб келишига сабаб бўлган баданга қасддан оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1