1974 йилда Халқаро ҳамширалар кенгаши ташаббуси билан ҳамшира соҳаси асосчиларидан бири Флоренс Найтингейл таваллуд куни муносабати билан 12 май санаси “Халқаро ҳамширалар куни” сифатида йил тақвимига муҳрланган.
Ушбу тарихий кун муносабати билан ҳар йили дунёнинг кўплаб давлатларида маълум мавзу асосида турли тадбирлар, учрашувлар ташкил этилади.
Шунингдек, ушбу сана Сербияда “Армия куни”, Луганск Халқ Республикасида “Мустақиллик куни”, Россияда “Экология таълими куни” сифатида йил тақвимига қайд этилган.
Ҳар йил май ойининг иккинчи якшанбаси, хусусан, бу йилнинг 12 май санасида Европа, Африка, Жанубий Америка, Австралия ва Хитой каби давлатларда “Оналар куни” кенг нишонланади.
12 май санасининг тарихга муҳрланган муҳим воқеалари:
1918 йил. Ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига асос солинди.
1926 йил. Польшада юз берган давлат тўнтаруви натижасида Юзеф Пилсудский бошқаруви ҳокимиятни эгаллади.
1992 йил. Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари университети ташкил этилди.
1993 йил. Эстония Европа иттифоқи таркибига киритилди.
2000 йил. Тошкентда “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи очилди.
2012 йил. “Оила даврасида” газетаси чоп этила бошлади.






