АсосийЖИНОЯТ

Карантин сабаб ёпилган пойтахтдаги “Шейх” кийим дўконида катта ўғрилик содир этилди

Бугунги пандемия шароитида айрим дўкон, савдо масканлари ёпиқлигидан фойдаланиб қолишга ин...

'Карантин сабаб ёпилган пойтахтдаги “Шейх” кийим дўконида катта ўғрилик содир этилди'ning rasmi

Бугунги пандемия шароитида айрим дўкон, савдо масканлари ёпиқлигидан фойдаланиб қолишга интилганлар ҳам борлиги афсусланарли, албатта. 10 апрелдан 8 май кунигача бўлган вақт оралиғида Тошкент шаҳрининг Миробод туманида номаълум шахс Фарғона йўли 4-тор кўчасида жойлашган “Шейх” номли савдо дўконига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан умумий қиймати 11.735.000 сўмлик “Самсунг” телевизори, 3 дона аёллар сумкаси, компьютер хотираси, 22 дона эркаклар атири ва кийим-кечакларни ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, мазкур дўкон Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманилик, вақтинча Миробод тумани, Фарғона йўли 4-тор кўчасидаги уйда яшовчи Ж.Ш.га тегишли экан. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида яшовчи А.О. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар