Чинозда велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди

ЖИНОЯТ 12.05.2020, 13:05
Чинозда велосипедчи ЙТҲ қурбони бўлди

Жорий йилнинг 11 май куни соат 20:30 ларда, Тошкент вилояти, Чиноз тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Душанбе» автомобиль йўлининг 63-км.да ҳайдовчи 1983 й.т. Ғ.М. “Isuzu SAZ NP 21” русумли автобусда Сирдарё вилоятидан Янгийўл шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида қаршисидан келаётган транспорт воситалари ёритгичлари йўлни кўриш имкониятини камайтиргани сабабли бир йўналишда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган 1987 й.т. А.Ш.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.

Натижада, велосипедчи 1987 й.т. А.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1