8 май куни Термиз шаҳар “Алпомиш” маҳалласидаги “Х.Дўстлиги” кўчасида яшовчи фуқаро 37-ёшли А.Я., “Х” исмли шахсга 2,56 грамм гиёҳвандлик воситасини 900 000 сўм эвазига сотаётган вақтда ушланган. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра А.Я.дан ашёвий далил тариқасида олинган модда таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, у “Гашиш” номли гиёҳванд воситаси эканлиги аниқланган.
Мазкур холат юзасидан Термиз шаҳар 4-сонли ИИБ Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддасининг 5-қисми (гиёвандлик воситалари кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз мазкур жиноятни содир этган шахслар Жиноят кодексида кўрсатиб ўтилган 10-20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади