1

Қалбаки АҚШ долларларини ўтказиб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган “валютафуруш” ўзини сувга ташлади

ЖИНОЯТ 13.05.2020, 12:17
Қалбаки АҚШ долларларини ўтказиб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган “валютафуруш” ўзини сувга ташлади

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда "валютафуруш"ларнинг кирдикорлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар берди. 

Фуқаро Б.К. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаро Ж.М.га қалбаки 10 000АҚШ долларини 6 880 АҚШ долларига сотишга келишган. Олтинкўл туманидаги “Майрамхон” канали ёнида фуқаро Ж.М.га қалбаки 7 900 АҚШ долларини бериб, қолган 2 100 АҚШ долларини бошқа чўнтагидан олаётган вақтида тадбир ўтказилаётганлигини сезиб қолади. Воқеа жойидан яшириниш мақсадида “Майрамхон” каналига ўзини ташлаб, қочмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.К. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1