Аввал хабар берганимидек, кеча, 12 май куни соат 13:10 ларда Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Қумработ МФЙ, Сарой қишлоғида 1975 й.т. О.И. “МТЗ-80” русумли трактори билан “Нормурод Ниёз” фермер хўжалиги дала ҳудудида, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланмаган чўл ҳудудидан ҳаракатланиб кетаётган вақтда, ёмғир ёғиб, ҳудуд лой бўлганлиги сабабли, трактор тиркамаси сирпаниб, зовурга ағдарилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида тиркама устида бўлган икки нафар аёл воқеа жойида вафот этган эди. Шунингдек, яна бир аёл оғир аҳволда шифохонага олиб кетилган эди.
Айни пайтда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар қилишича, мазкур ЙТҲ қурбонлари сони 3 нафарга етди. Шифохонага ётқизилган аёл муолажаларга қарамасдан олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этди.






