АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда коронавирусга чалинган яна бир ҳомиладор аёл фарзандли бўлди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, бугун, 13 май куни пойтахтимиздаги 3-...

'Тошкентда коронавирусга чалинган яна бир ҳомиладор аёл фарзандли бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, бугун, 13 май куни пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасида коронавирус инфекцияси аниқланиб, мазкур туғруқ мажмуасига олиб келинган ҳомиладор аёл ўғил фарзандли бўлди. 

Тошкент вилоятидан бўлган, 31 ёшли Б. жорий йил 10 май куни Россия Федерациясидан келган. Унда коронавирус аниқланиб, туғруқ мажмуасига олиб келингач, биринчи навбатда, анализ таҳлиллари олинди, ҳомиладор белгиланган стандартлар бўйича чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.  

Ташхис натижаларига кўра, тажрибали мутахассислар  тавсиясига билан туғруқни шошилинч тартибда, операция йўли билан амалга ошириш тавсия этилиб, тайёргарлик кўрилди. Бугун ушбу амалиёт олий тоифалик шифокор Комил Жумаев бошчилигидаги шифокорлар томонидан муваффақиятли,  асоратсиз якунига етказилди. 

Айни пайтда чақалоқнинг ҳолати қониқарли бўлиб, онаси билан бирга неонатолог, акушер-гинекологларнинг тиббий кузатувида бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, карантин эълон қилинган кундан 10 майга қадар жами 1961 нафар ҳомиладор аёл карантин назоратига олинганди. Ўтган даврда жойларда жами 30 нафар ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланганди. 

Мавзуга оид:

    Бошқа янгиликлар