1

ТИВ Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган 100лаб Ўзбекистон фуқароларини комиссия қарорини кутишга чақирди

ЖАМИЯТ 14.05.2020, 10:22
ТИВ Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган 100лаб Ўзбекистон фуқароларини комиссия қарорини кутишга чақирди

Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, Россиянинг Самара вилоятидан чиқиш ва Оренбург вилоятига киришда, «Маштаково» назорат-ўтказиш пункти яқинида бир неча юз нафар Ўзбекистон фуқаролари тўпланиши кузатилмоқда. Бу ҳақда ТИВ маълум қилмоқда. 

Ушбу фуқаролар Россиянинг турли минтақаларидан автотранспорт воситаларида келишмоқда ва Ўзбекистонга қайтиш учун Қозоғистон ҳудуди орқали йўлак яратишни талаб қилишмоқда.

Бош консулхона юртдошларимиз ва маҳаллий ҳокимият билан алоқа ўрнатган.

Бундан ташқари, ТИВ Оператив штаби Россия-Қозоғистон чегарасидаги мавжуд вазият тўғрисида маълумотни ҳар томонлама кўриб чиқиш учун Республика махсус комиссиясига юборди.

Юқоридагиларни инобатга олиб Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти фуқароларни Республика махсус комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилгунига қадар тинчикни сақлаш, ўрнатилган карантин қоидаларига риоя қилишга чақиради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1